Линклар

Ўзбекистонда тадбиркорларнинг ташқи савдо бўйича маълумот бериш усули ўзгартирилди


Ўзбекистонда ҳукумат қарорларини нашр этишга ихтисослашган “Норма” нашрининг хабар беришича, 2014 йил 1 сентябридан бошлаб тадбиркорларнинг ташқи савдо юзасидан шартномаларни ваколатланган банкларда рўйхатдан ўтказиш амалиёти бекор қилинади.

“Бу ҳақда Ўзбекистон вазирлар маҳкамасининг 2014 йил 21 июль куни қабул қилган 199-сонли қарорида айтилади”, деб ёзади “Норма” нашри.

Мазкур қарорга асосан 1 сентябрдан бошлаб тадбиркорлар ташқи савдо бўйича контрактлар бўйича маълумотларни электрон шаклда электрон рақамли имзони қўллаган ҳолда Давлат хизматлари ягона порталига киритиши керак.

Хўжалик субъектларининг ташқи савдо шартномалари бўйича валюта назорати ваколатланган банклар ва валюта назорати органлари томонидан Давлат хизматлари ягона порталида кузатиб борилади.

XS
SM
MD
LG