Линклар

logo-print

АҚШ генерали Тошкентда минтақавий хавфсизлик вазиятини муҳокама қилди


АҚШ Қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги раҳбари генерал Ллойд Жеймс Остин III.

АҚШ Қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги раҳбари генерал Ллойд Жеймс Остин III.

29 июль куни АҚШ Қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги раҳбари генерал Ллойд Жеймс Остин III Тошкентда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарлари билан учрашди.

Бу ҳақдаги расмий хабарда ëзилишича¸ Америка генерали ўзбек расмийлари билан икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг айрим масалаларини муҳокама қилган¸ халқаро ва минтақавий хавфсизлик ¸ хусусан¸ Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашган.

Ташқи ишлар вазирлигидаги учрашувда Тошкентдаги АҚШ элчихонаси масъуллари ҳам иштирок этган.

Ўтган йил март ойида АҚШ қуролли кучлари марказий қўмондонлиги раҳбари этиб тайинланган Ллойд Жеймс Остин III 2013 йил июлида ҳам Тошкентга келган ва бу ерда президент Каримов билан учрашган эди.

Кузатувчиларга кўра¸ жорий йил охирига қадар НАТО ва АҚШ қўшинларининг Афғонистондан олиб чиқилиши арафасида Ўзбекистон жанубий қўшниси ҳудудидаги вазиятнинг ëмонлашиб бораëтгани Тошкентни жиддий хавотирга солмоқда.

XS
SM
MD
LG