Линклар

Абдулазиз Комилов тожикистонлик ҳамкасби билан учрашади


Тожик дипломатлари раҳбари 30 июль куни Россия ва қирғизистонлик ҳамкасби билан учрашди.

Тожик дипломатлари раҳбари 30 июль куни Россия ва қирғизистонлик ҳамкасби билан учрашди.

Бугун Душанбеда Тожикистон Ташқи ишлар вазири Сирожиддин Аслов Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлат дипломатик идоралари раҳбарлари билан учрашув ўтказмоқда.

Асосан икки томонлама алоқалар вазиятига бағишланган бу учрашувлар¸ Душанбе расмийларининг билдиришича¸ Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва Қирғизистон дипломатлари раҳбари Эрлан Абдилдаевлар билан бўлиб ўтган.

Асловнинг бугун ўзбекистонлик ҳамкасби Абдулазиз Комилов билан ҳам учрашиши кутилмоқда. Кейинги 10 йил ичида биринчи бор тожик пойтахтига келаëтган Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг ўз ҳамкасби билан икки ҳукумат ўртасига совуқчилик солиб келаëтган муаммолар юзасидан гаплашиши айтилмоқда.

Тожикистоннинг Роғун ГЭСи қуриш режасига кескин қаршилик кўрсатиб келаëтган Тошкент йиллардан бери Душанбе расмийлари билан юқори даражали учрашув ўтказмай келади.

31 июль куни Душанбеда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлат Ташқи ишлар вазирларининг навбатдаги учрашуви бошланади.

2001 йилда Хитой¸ Россия¸ Қозоғистон¸ Тожикистон¸ Қирғизистон ва Ўзбекистон иштирокида тузилган бу ташкилот президентларининг сентябрь ойида Душанбеда йиғилиши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG