Линклар

Россия ҳукуматининг Польша мева ва сабзавотлари импортини 1 августдан бошлаб тақиқлаш қарорига муносабат билдирган Варшава¸ буни ЕИ санкцияларига жавоб дея баҳолади.

“ЕИ Россия иқтисодига нисбатан жорий қилган санкциялардан сўнг иттифоқнинг ҳар бир аъзоси манфаатлари ҳам зиëн кўради ва биз бунга тайëр бўлишимиз керак”¸ деди Польша Ташқи ишлар вазири Радослав Сикорский жумладан.

Поляк дипломатлари раҳбарига кўра¸ Европа ва Польша экспортëрлари Россиянинг эҳтимолий жавоб чораларидан олдиндан огоҳлантирилган ва уларга бир давлат бозорига қарам бўлмаслик тавсия қилинган.

“ЕИ санкциялари¸ Ғарбда ҳаммани сотиб олса бўлади¸ ҳамма билан алоҳида ўйин ўйнаб¸ Ғарбни ичдан бўлиш мумкин деган ишончда юрган Путинга берилган кучли сигналдир”¸ деди Сикорский.

Айтилишича¸ Россия Польша ширкатлари учун ЕИ дан кейинги иккинчи йирик истеъмол бозори ҳисобланади ва Польша ширкатларининг Россияга йиллик экспорти умум экспортнинг 5¸3 фоизи¸ ëхуд 10¸8 миллиард долларни ташкил этади.

XS
SM
MD
LG