Линклар

АҚШ элчихонаси техник сабабга кўра виза беришни вақтинча тўхтатди


Ўзбекистондаги АҚШ элчихонаси¸ Америка визасини беришни вақтинча тўхтатди.

Элчихона расмий сайтида эълон қилинган маълумотга кўра¸ АҚШ Давлат департаментининг Консуллик масалалари бўйича бюроси техник муаммога дуч келгани боис паспорт/виза бериш тўхтатилган.

“Бу муаммо бутун дунë бўйича кузатилмоқда ва алоҳида бир мамлакат¸ фуқароликни тасдиқловчи ҳужжат ëки виза тури билан чекланмаган. Давлат департаменти бу муаммони тезроқ бартараф қилиш учун астойдил ишламоқда ва виза тизимининг тезда қайта ишга тушиши кутилмоқда”¸ дейилади элчихона расмий сайтида эълон қилинган хабарда.

Расмий таъкидга кўра¸ Ўзбекистондаги АҚШ элчихонаси виза бериш жараëнини тезлаштира олмайди ва ҳатто унинг қачон бериши ҳақида ҳам маълумот бера олмайди.

Элчихона визага мурожаат қилган ва паспортини консуллик бўлимига топшириб қўйган ўзбекистонликлардан бундай кечикиш учун узр сўраган.

XS
SM
MD
LG