Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:59

Ўзбекистонда йилнинг энг обод 3 масжиди аниқланди


Ўзбекистонда йилнинг энг обод масжиди деб топилган Тошкентдаги "Чимир ота" масжиди.
Ўзбекистонда йилнинг энг обод масжиди деб топилган Тошкентдаги "Чимир ота" масжиди.

Тошкентдаги "Чимир ота", Қўқондаги "Дегрезлик" ва Тошкент вилоятидаги "Фатҳ" масжидлари йилнинг энг обод масжидлари, деб топилди. Islom.uz портали ўтказган анъанавий бу танлов ҳайъати раҳбари шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфдир ва у бу йилги Рамазонда йирик, обод масжидларда маърузалар ўқиди.

Islom.uz портали бу йил республикада энг обод, деб топилган уч масжидни аниқлади ва портал расмий сайтида ушбу масжидлардан фотоматериаллар эълон қилинди.

Танловда иштирок этган масжидларга уларнинг ташқи ва ички кўриниши, озодалиги, масжид ходимларнинг фаолияти, намозхонлар учун яратилган шарт-шароитлар, овоз кучайтирувчи жиҳозларнинг ишлаши, кутубхоналарнинг китоблар билан таъминлангани, таҳоратхоналарнинг озодалиги ва бошқа мезонлар бўйича баҳо берилди.

Масжидлар бўйича тўпланган баҳолар Бутун дунё масжидлар уюшмасининг аъзоси, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари бошчилигидаги ҳакамлар ҳайъати томонидан умумлаштирилиб, эълон қилинди.

Энг обод масжид, деб топилган Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманидаги “Чимир ота” масжиди ҳақида порталда шундай маълумот берилди:

"Чимир ота Хўжа Аҳмад Яссавий хазратларининг иқтидорли шогирларидан ёки зурриётларидан бири бўлиб, Тошкентда яшаганлар ва атрофдаги мусулмонларни Яссавий тариқатига чақирганлар... Чимир ота тахминан 1450-1530 йилларда Тошкентда туғилиб, шу ерда яшаб вафот этга ва ҳозирги Чимир ота қабристонига дафн этилган. "Чимир ота" жомеъ масжиди Фороби кўчаси 455-уйда жойлашган бўлиб “Шифокорлар” маҳалласи худудидадир. “Чимир ота” қабристони ва масжид тахминан 900 йил ёки 500 йилдан бери мавжуд... Масжид 40 метрга 30 метр қилиб қурилган... Икки мингга яқин намозхон сиғади", деб хабар қилди Islom.uz портали.

Қуйида ушбу масжиддан олинган суратларни томоша қилишингиз мумкин:

Islom.uz портали энг обод масжид, топган иккинчи масжид - Қўқондаги "Дегрезлик" жоме масжидидир.

"Дегрезлик" сўзи маъноси - чуян қуювчилар, дегани. "Дегрезлик" жоме масжиди Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида жойлашган. 2011 йилда хашар йўли билан қуриб битказилган. Масжидда 4 минг 500 киши ибодатини эмин-эркин бажариши учун барча шароитлар яратилган. Масжид шаҳарнинг 23-Маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган" деб ёзди Islom.uz портали.

Қуйида ушбу масжиддан олинган суратларни томоша қилишингиз мумкин:

Энг обод масжид, топган учинчи масжид - Тошкент вилоятининг Зангиота туман Назарбек қўрғонида жойлашган “Фатҳ” жомеъ масжидидир.

"Масжид мустақилликнинг илк йилларида маҳалла аҳлининг саъй-ҳаракати билан ҳашар йўли орқали қурилган. Масжиднинг биринчи ғиштини фазилатли Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари қўйиб берганлар. Масжид Назарбек ҳудудида биринчи қурилган янги масжид бўлгани учун ҳайр-баракага сабаб бўлсин деган ният билан “Фатҳ” деб номланган. Бир ярим йил давом этган таъмирлаш ишлари бу йилги Рамазон ойининг биринчи жумасида ниҳоясига етиб, намозхонларга Рамазон туҳфаси бўлди", деб ёзди Islom.uz портали.

XS
SM
MD
LG