Линклар

logo-print

Барак Обама Ўзбекистон президенти ва халқини Рамазон Ҳайити билан қутлади


АҚШ президенти Барак Обама ўзбекистонлик ҳамкасби Ислом Каримовга Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик йўллади.

Табрик матни 30 июль куни ЎзА ахборот агентлиги веб-саҳифасида эълон қилинди.

- Америка Қўшма Штатлари халқи номидан Рамазон ҳайити муносабати билан Сизга ва Ўзбекистон халқига энг самимий табрик ва тилакларимни йўллайман, – дейилади Обаманинг Ислом Каримовга йўллаган табригида.

- Ўтган ой давомида бутун дунё мусулмонлари эътиқодларига таянган ҳолда ҳамда муҳтожларга ёрдам бериб, оила аъзолари ва ёр-дўстлари билан Рамазон удумларига риоя қилдилар. Ушбу ой Сиз ва Сизнинг яқинларингиз учун ҳам янгиланиш ва покланиш айёми бўлди, деб умид қиламан, – дейилади АҚШ президентининг табрик хатида.

- Келгуси йил давомида Сизга тинчлик, сиҳат-саломатлик ва фаровонлик тилайман, – дея табрик хатини якунлайди Барак Обама.

Ўзбекистонда Рамазон Ҳайити 28 июль куни байрам сифатида нишонланди.

XS
SM
MD
LG