Линклар

Ўзбекистон Ҳиндистонгача борадиган газ қувури лойиҳасига қўшилиши мумкин


ТАПИ Ўзбекистон иштирокида шарқий йўналиш бўйича амалга ошириладиган иккинчи йирик лойиҳа бўлади.

ТАПИ Ўзбекистон иштирокида шарқий йўналиш бўйича амалга ошириладиган иккинчи йирик лойиҳа бўлади.

Марказий Осиёдан Ҳиндистонгача борадиган газ қувури лойиҳасига Ўзбекистон ҳам қизиқиш билдирмоқда. Узунлиги 1735 километрни ташкил қиладиган Туркманистон-Афғонистон-Покистон-Ҳиндистон (ТАПИ) газ қувури лойиҳасига Ўзбекистон янги ҳамкор сифатида қўшилиши мумкинлиги хабар қилинмоқда.

Туркманистон президенти шу йил бошроғида қувурни ётқизиш ишларини 2015 йилда бошлаш тўғрисида қарор қабул қилган. Мазкур қувур йилига 33 миллиард куб метр газ ўтказиш қувватига эга бўлиши кўзда тутилган.

ТАПИ Ўзбекистон иштирокида шарқий йўналиш бўйича амалга ошириладиган иккинчи йирик лойиҳа бўлади. Ўзбекистон 2010 йилда Туркманистондан Хитойгача ётқизилган газ қувури лойиҳасида ҳам иштирок этади ва бу қувурга йилига 10 миллиард куб метр газини солади.

Бундан ташқари Ўзбекистон Россияга ҳам йилига 15 миллиард куб метрдан ошиқ газ сотади.

Ўзбекистоннинг аксар минтақалари сўнгги бир неча йил давомида газ тақчиллиги билан боғлиқ муаммоларни бошдан кечиради. Айниқса, қиш мавсумида умуман газ етказилмайдиган ҳудудлар сони ошиб бормоқда.

Ўзбекистонда йилига 60 миллиард куб метрдан ошиқ газ қазиб олиниши айтилади.

XS
SM
MD
LG