Линклар

Австралия: МН17 рейси қурбонларининг 80га яқин жасади фожиа жойида қолмоқда


Халқаро терговчилар гуруҳи тўрт кундан бери Донецк шаҳридан фожиа жойига етиб боришга уринмоқда.

Халқаро терговчилар гуруҳи тўрт кундан бери Донецк шаҳридан фожиа жойига етиб боришга уринмоқда.

Украина ҳукмати 31 июль куни мамлакат шақидаги россияпараст айирмачиларга қарши операцияда бир кунлик танаффус эълон қилди.

Украина Мудофаа вазирлигининг билдиришича, бу қарор БМТ Бош котиби Бан Ки Мун сўровига жавобан қабул қилинган.

17 июль куни Малайзия ҳаво йўлларининг МН17 рейси россияпарат айирмачилар назоратидаги ҳудудда уриб туширилиши оқибатида 298 одам ҳалок бўлди.

Австралия Ташқи ишлар вазири Жулия Бишоп Украина шарқида Малайзия йўловчи самолёти уриб туширилган ҳудудда қурбонларнинг 80га яқин жасади қолаётган бўлиши мумкин, демоқда.

31 июль куни қилган чиқишида Бишоп Украина ҳукумати Австралия ва Ҳолландия терговчиларига “имкон қадар кўмаклашмоқда”, лекин ҳалокат рўй берган ҳудудда жанглар давом этмоқда, дея билдирди.

Бишоп “Россия фаол тарзда жараёнга халақит бераётганидан” ташвиш билдирди. Халқаро терговчилар гуруҳи тўрт кундан бери Донецк шаҳридан фожиа жойига етиб боришга уринмоқда, лекин Украина ҳукумат кучлари билан россияпараст айирмачилар ўртасида қаттиқ жанглар давом этаётгани боис, ортга қайтишга мажбур бўлмоқда.

Айирмачилар уриб туширгани гумон қилинаётган самолёт қолдиқлари ўнлаб километрга сочилиб кетган. Донецк ва Луганск вилоятларини ўз ичига олувчи бу ҳудуднинг бир қисми ҳукумат кучлари назоратига ўтган.

Россия айирмачиларни қўллаб-қувватлаётганликда айбланмоқда. Москва бу айбловларни рад қилиб келмоқда.

XS
SM
MD
LG