Линклар

logo-print

Ҳолландия ва Австралия терговчилари самолёт қулаган жойга етиб борди


Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти мутахассислари Ҳоландия ва Австралия терговчилари гуруҳи билан бирга Украина шарқида Малайзия йўловчи самолёти қулаган жойга етиб борди.

Ташкилотнинг 31 июль куни Twitter саҳифасида “ЕХҲТ инспекторлари сўнгги бир ҳафта ичида илк бор МН17 рейси қулаган жойга, ҳолландиялик ва австралиялик экспертлар билан биргаликда борди. Бунинг учун бошқа йўналишлардан фойдаланилди”, дея билдирди.

Терговчилар гуруҳи ҳодиса жойига бир неча кундан бери давом этаётган тиғиз жанглар боис бора олмаётган эди.

Украина ҳарбийлари бугун аввалроқ самолёт уриб туширилган ҳудудда россияпараст айирмачиларга қарши ҳаракатларни бир кунга тўхтатиб туришини билдирган эди.

17 июль куни россияпараст айирмачилар тарафидан уриб туширилгани айтилаётган самолёт бортидаги 298 йўловчининг барчаси ҳалок бўлган эди.

XS
SM
MD
LG