Линклар

logo-print

БМТ: Исроил халқаро қонунларни "қасддан беписанд" қолдирмоқда


Нваи Пиллай яҳудий ҳарбийлари тинч фаластинликлар учун бошпана вазифасини ўтаётган биноларни ўққа тутаётганини айтмоқда.

Нваи Пиллай яҳудий ҳарбийлари тинч фаластинликлар учун бошпана вазифасини ўтаётган биноларни ўққа тутаётганини айтмоқда.

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича Олий комиссари Нави Пиллай Исроилни Ғазодаги ҳарбий амалиёт давомида халқаро қонунларни “қасддан беписанд” қилаётганликда танқид қилди.

Женевада 31 июль куни қилган чиқишида Пиллай яҳудий ҳарбийлари Ғазода 250 мингга яқин фаластинлик учун бошпана вазифасини ўтаётган уйлар, мактаблар, касалхоналар ва БМТ муассасаларини ўққа тутаётганини маълум қилди. Бир кун аввал Исроил Жабалия шаҳарчасидаги қочқинлар лагерида БМТ тасарруфида бўлган мактабни ракеталардан нишонга олиши оқибатида 16 киши ҳалок бўлди.

Исроил Ҳамас ҳаракатини БМТ муассасалари ва бошқа биноларни қуролларни сақлаш ва яҳудий давлатига қарата ракета отиш учун ишлатаётганликда айблаб келади.

Пиллайнинг айтишича, Ғазода 24 кундан бери давом этаётган ҳарбий ҳаракатлар оқибатида 1364 фаластинлик, асосан тинч фуқаролар ҳалок бўлган. Исроил томонидан 56 аскар ва уч тинч фуқаро нобуд бўлган.

Айни пайтда, Бош вазир Беньямин Нетаньяҳу 31 июль куни қилган чиқишида Исроил Ҳамасга доир ер ости туннеллларини “сулҳ ўрнатилиши ёки ўрнатилмаслигидан қатъий назар” йўқ қилишини билдирди.

XS
SM
MD
LG