Линклар

Ўзбекистондаги олий ўқув юртларига қабул имтиҳонлари 1 август куни бўлиб ўтади. Йил давомида тайёрланган абитуриентлар шу куни саҳарлаб олийгоҳлар остонасида навбатга турадилар ва сўнгра тушга қадар тест синовларини ечадилар.

Озодликнинг Самарқанддаги блоггери 2013 йил 1 август куни Самарқанд Давлат университетида олган суратларини таҳририятга йўллар экан, кириш имтиҳонлари арафасида "буюк кун"ни Озодлик муштарийларига хотирлатди.

Шунингдек, кириш имтиҳонлари ҳақидаги фикр-мулоҳазаларини Озодликка йўллади.

* * * * * * * * * * *

"Ertaga 1-avgust kuni ertalabdan yani 5:30 talabalar universitet va intitutlar tomon oshiqadilar. Sababi intiqib kutilgan va yillar davomida o`rgangan talabalarning kutgan kunlari keldi.

Imtihon kunida ko`chada talabalar gavjum bo`lishadi. Ular institutga ertaroq borish uchun tongdan yo`lga chiqishadi. Qishloqlardan kelgan talabalar shaxarni yaxshi bilmaganlar uchun taksilarga o`tirishadi.

Taksilarning narxi o`sha kuni 2- 3 baravar oshib ketadi.

Yana bir qiyinchilik shuki, ertaga 1-avgust kuni o`zbekistondagi mobil aloqa operatorlari 8:00 dan to 12:gacha internet-GPRS hizmatini o`chirishadi, Bunga sabab imtixonga telefon olib kirgan talabalar internetdan foydalana olisholmasliklari uchun. Lekin Imtixonlarni deb boshqa odamlar o`sha kunning birinchi yarmida internetsiz qolishadi.

Men ertaga o`zim ham talabalik uchun imtixon topshiraman va sizlarga 2014-yil 1-avgust imtixonlari jarayonidan foto-videolar yubora olmayman. Buning orniga o`tgan yilgi test imtixon jarayonidan FOTOLAR jo`natdim.

Quyidagi fotolar, 2013-yil 1-avgust Samarqad davlat universitetidagi tasvirlar".

1 август куни абитуриентлар билим юртига 2 ҳужжат - паспорти ва титул варақаси билан киритилади.

1 август куни абитуриентлар билим юртига 2 ҳужжат - паспорти ва титул варақаси билан киритилади.

Институт ҳудудидини ИИВ ва МХХ ходимлари қўриқламоқда

Институт ҳудудидини ИИВ ва МХХ ходимлари қўриқламоқда

Шпаргалка, телефон, калькуляторни яширганлар аёвсиз фош қилинади.

Шпаргалка, телефон, калькуляторни яширганлар аёвсиз фош қилинади.

Имтиҳонлар 8 яримда бошланади, унгача навбатда туриш керак.

Имтиҳонлар 8 яримда бошланади, унгача навбатда туриш керак.

Имтиҳон олдидан овтобда тобланаётган ёшларнинг яқинлари панжара ортида.

Имтиҳон олдидан овтобда тобланаётган ёшларнинг яқинлари панжара ортида.

Муҳими, зарур пайтда тўғри гуруҳда туришдир, акс ҳолда кириш имтиҳонга кеч қолиш мумкин.

Муҳими, зарур пайтда тўғри гуруҳда туришдир, акс ҳолда кириш имтиҳонга кеч қолиш мумкин.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG