Линклар

Ўзбекистонда энг кам иш ҳақи, пенсия ва стипендиялар миқдори оширилади


Ўзбекистон президенти Ислом Каримов 31 июль куни “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида” фармон имзолади. Бу ҳақда ЎзА ахборот агентлиги хабар берди.

Мазкур фармонга мувофиқ, шу йилнинг 1 сентябридан бюджет ташкилотлари ходимларининг маоши, пенсия, стипендия ва ижтимоий нафақалар миқдори ўрта ҳисобда 1,12 бараварга ошади.

Жумладан, 1 сентябрдан эътиборан энг кам иш ҳақи ойига 107 минг 635 сўмни, ёшга доир пенсиялар ва болаликдан ногиронларга бериладиган нафақалар миқдори ойига камида 210 минг 525 сўмни, зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа ойига энг камида 129 минг 180 сўмни ташкил этади.

Ўзбекистонда ойлик ва нафақалар сўнгги бор ўтган йилнинг декабрь ойида ўртача 5 фоизга оширилганди.

XS
SM
MD
LG