Линклар

Тест синовлари: Телефон, шпаргалка, "зайчик"лар иш берди(янгиланди)


1 август куни Ўзбекистон олийгоҳларига ҳужжат топширган ярим миллиондан ортиқ абитуриент назоратчиларнинг қаттиқ текширувидан ўтиб, эрталаб соат 9 дан тест синовларини ечишга киришди. Озодлик жойлардаги манбалари кўмагида тест синовларининг қандай ўтгани, бу жараёнда йўл қўйилган қонунбузарликларни LIVE BLOG орқали кетма-кет ёритиб боради.

Тест синовларининг қандай ўтгани ҳақида Озодликка ҳикоя қилмоқчи бўлган абитуриентлар OzodSkype, OzodlikOnline Skype манзиллари ҳамда Озодликнинг WhatsAppдаги +42 07 24 971 539 рақамига сим қоқиб¸ биз билан боғланишлари мумкин!

2 август куни ҳам Озодлик тингловчилари ва муштарийлари Ўзбекистон олий ўқув юртларида бўлиб ўтган тест синовларининг қандай ўтганлиги ҳақида хабарлар юборди.

"Ҳақиқат аччиқ бўлади"

Исми сир қолишини сўраган муштарий Озодликнинг "Одноклассники" саҳифасида шундай хабар қолдирди:

Barcha O'zbeklarga : Haqiqat achchiq bo'ladi ... Bizning Halqimizda Birlashish Halq manfati degan narsalardan ko'ra , tinch yuripmanku zato qornim toq, degan ibora ustunroq turadi ... Bizning Halqimizda Qo'rquv kuchliroq ... Kim Nima qilsa ham og'zini ochib ko'rmaganlikka olib ketaveradi ... Agarda Kuchli bir biriga ishongan bo'lganida Ruslar kirib bosib olmagan bo'lardi ...

Hozir esa Tog'ri hech kim Hozirgi hayotni yomon demoqchi emas ... lekin ammo hozir Qishloqtagi oddiy bir bola , yani choponnimi yoki bir qashshoqroq oilaning farzandi ertangi kunda o'qib oliy malumotli bo'lib hayotini o'zgartirishi uchun ,... Institutlarda faoliyat yuritayotkan Tagi past poraxor Dekanlarga 10-15 ming do'llar Miqtoridagi pulni qayerdan topib beradi ... Bu Haqiqat Faqat Tan olish qiyin Holos ... O'zi topshirib Ilmi bilimi bilan kirsa bo'ladi dersiz ...

Kecha 1 - avgust kuni o'zim guvohi bo'ldim imtihonlarda qanday ishlar o'yinlar amalga oshirilganini ... HAQIQAT UMUMAN YOOQ ... NOL< disayam Bo'ladi ... Hozir Byujetlarga umuman yaqinlashib bo'midi ... Hokimni o'g'li jiyani yana qaysidur bo'q qorinni bolasi nevarasi ... shunaqa bo'p yotipti ... agar adashib kirib qomasa birorta bechorani bolasi ... oddiy halqqa faqat kontrakt eshiklari ochilgan ... bu nohaqlik emasmi ... Qani Ko'ramiz O'sha buyjetta o'qiyotkan dup kallala ertaga davlat idoralarida o'tirib nima hunar ko'rsatarkin ... hamma narsaniyam chegarasi bor ...

Halq G'azabi yomon ... Hurmatli Тo'q qorin Yuqori Tashkilot davlat Raxbarlari ... Sizlarga iltimosnoma Yaxshilab o'ylab ish ko'rila ... ertaga Bu dunyodan o'tsela 2 metrli laxatta yotasila ... Tak chto bu ogohlantirish ... Hamma narsaniyam Chegarasi bo'ladi ... G'azab Kuchi ila Xorlangan Halq Nomidan yozdim ..." деб ёзди тест имтиҳонларининг адолатсизлигидан норози бўлган ўзбекистонлик. (Хабар таҳрир қилинмаган ҳолда тақдим қилинаяпти)

"Абитуриентлар ижодий имтиҳон баҳоларидан норози"

Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институтига имтиҳон топширган ёшлар ижодий имтиҳонларга қўйилган паст баҳолардан норози эканликларини ёздилар:

"Салом хурматли - Озодлик. 1- август куни Узб олий укув юртларига кириш учун булиб утган тест синовлари хакида ёзсам. Бу йили 3 - марта Узб Давлат саньати ва маьданияти институтига хужжат топширдим. Енг аввало тест олдидан олийгох оладиган 2 боскичли ижодий имтихон хакида айтиб утсам. Ижодий имтихондан "у'з итедоди" билан ( АЛБАТТА ) енг юкори ( яьни 75 ) баллни кулга киритган ута истедодли 9 - 10 нафар укувчидан ТАШКАРИ хамма абитуриентлар каттик НОРОЗИ. Уларнинг сузларига караганда ижодий имтихон олаётган уктувчилар кузида ёши билан абитуриент мустакил таййораб келган монологларни тинглаб утиришган ва хаттоки уша хакамлар уз уяли алока воситаларига укувчиларни тасвирга хам олишган. Аммо абитуриент бахони билишга келганда жадвалдан осилган "2" баллни куриб йиглаб юборган. Чунки максималл балл 75 балл булиб, 1 балл олган талаба тест имтихонларига ута олмайди, 2 балл факат тест синовларига кириши учнгина куйилган бахо", деб хабар берди имтиҳон топширган ёшлардан бири. (Хабар таҳрир қилинмаган ҳолда тақдим қилинаяпти)

"Порахўристон бўлиб кетди"

Тошкент Автомобиль йўллари институтида бўлиб ўтган тест синовларида қатнашган абитуриент, тест синовлари адолатсиз бўлиб ўтган ҳақида ёзди:

"Salom men sizlarga test sinovi haqida yozmoqchi edim:Toshkent avtomobil yollari instituti marketing fakultetiga topwirdim.bizning imtixon institut binosi tawqarisida 110 maktabda boldi.bir soz bilan aytganda rasvo boldi kim xoxlagan narsasini obkirib iwlatdi eplagan parovoziyam kirgizdi.juda konglim qob ketdi.bow binodan tawqarida bogangami tekwiruv aytarli bomadi.bir soz bn aytganda yawasin PORAXORISTON e uzr O'ZBEKISTON", деб ёзди абитуриент. (Хабар таҳрир қилинмаган ҳолда тақдим қилинаяпти)

"Имтиҳон хоналарига шпаргалкалар олдиндан яшириб қўйилди"

Тошкент Ахборот технологиялари университетининг Урганч филиалида тест синовларини топширган абитуриент назоарт қаттиқ бўлишига қарамай, кўпчилик шпаргалгакалардан усталик билан фойдалангани ҳақида ёзди:

"Салом Озодлик Радиоси! Хоразмда тест имтихонлари га каттик текшириб киргазишди.Лекин ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНАЛОГИЯЛАРИ УРГАНЧ ФИЛИАЛИ га кириш учун келган абитуриентлар хийлани боплади.Куриб хайрон колдим худди изкувар агентдека олдиндан тест утадиган хонага шпагарка яшириб куйилган екан Мен Миллий Хафсизлик ходимларидан озрок хафаман канакадир лазер ли нарсада текшириб киргаздию бино ичкарисини назорат килишмади.уз кузим билан курдим шундай шифтдаги майда тешикга, стулнинг пастки кисмидаги туртбурчак жойга, айримининг еса камар орасига узун килиб киркилган когоздаги шпаргалкаларни пайкашмадия", деб ёзди хоразмлик абитуриент. (Хабар таҳрир қилинмаган ҳолда тақдим қилинаяпти)

“Абитуриент ўрнига бошқа бола кирди”

Тошкент Ахборот технологиялари университетининг Нукус филиалига ҳужжат топширган абитуриент, тест синовлари пайтида ўз кўзи билан кўрган адолатсизликлар ҳақида ёзди:

E men yurgan ekaman uz bilmim bilan kiraman o'qishga bilsam boshqa bolani ko'pchiligi shpargalka yana telefon e xatto boshqa birov keganiyam bor ekan.Bugun imtihonga kirishga navbat uzoq bo'ldi lekigin deyarli xamma kirdi bizani guruhdan bita bola kemay qoldi xalos.

Imtixonga kirmay 100 ga yaqin 50 dan ko'p qizlar va bollada shu narsa chiqdi endi imtihonga kirdik xechkimda shu narsala qomadi desam imtihon paytida bizani guruhdan 1 shpargalka 2 tasidan telefon va eng qiziq bogani 1 birovnig o'rniga boshqa bola kirgan ekan. Shundan keyin auditoriyada otirgan bollani xammasidan xujatlani ko'rib imzo qoydirib kordi.”

“МХХдан ҳам кўнглим қолди”

Бухоро Давлат университетида бўлиб ўтган тест синовларида қатнашган абитуриентлардан бири имтиҳон жараёнини кузатиб турган миллий хавфсизлик ходимларининг ўзлари қонунбузарликка йўл очиб берганини айтади:

“Salom. Men MXX xodimlaridan juda xafaman. Men BuxDu ga imtixondan o'tgani tayorlanim shpargalkasiz borgandi.

BuxDu da remont bo'lzyotgani uchun imtixon binolari maktablarga taraqatilgan edi. To'ri dzrvozadzn kirishda nazorat kuchli bo'ldi lekin hamma abiturent bir xil tekshirilmadi.

Ayrim abiturentlar 2 kun ilgari maktab binosi ichida telofon yashirganlar ham uchradi, qoyile. Imtixon tugashiga 20-30 minut vaqt qolganda nazoratchilar xuddi o'zini bolasidal tel olib kirganlarga imkoniyat yaratib berishdi.

MXX xodimlari esa auditoryaga atiga 2 marotaba bosh suqub ko'rishdi. Eexxxxx bu adolatsizliklar qachon barham topadi mamlakatimizda?”

Тест синовлари ҳийласи: Туфлига сотка жойлаштириш

Тест синовлари бошланиши арафасида этикдўзларнинг қўли-қўлига тегмади. Билимига ишонмаган абитуриентлар жонига этикдўзлар ора кирган.

Бу ҳақда хабар қилган мобил мухбирларимизга кўра, этикдўзлар 5000 сўмдан 8000 сўмгача ҳақ эвазига абитуриентларнинг туфлилари орасига кичкина ҳажмдаги мобил телефонларни жойлаштириб беришган.

Қуйидаги суратларда ушбу жараён акс этган:

"Қулоқни ҳам қимирлатгани қўйишмади"

Бироқ, Озодликнинг "Одноклассники" гуруҳига хабар қолдирган Бухоро Давлат университетининг ҳуқуқ факультетига ҳужжат топширган абитуриент тест синовлари жуда ҳам қаттиқ назорат остида ўтгани ҳақида ёзди:

"Judayam Yaxshi, quloqni qimirlatishga ham imkoniyat bulmadi. Oqiganlar uchun yaxshi boldi. buni oziga yarasha sababi ham bor.

Bu yildan 2 yil davomida BuxDU universitetida qayta rekonstruksiya ishlari olib boriladi.

Wu sababli har bir fakultet maktab, kollej, akademik litseylarda biriktrilgan.500 kishiga bir gruppa militsionerlar bilan 1 guruh SNB briktrilgan.

Hammani ipidan ignasigacha tekshirishdi.hatto paypog'largacah yechishdi.qizlarni gapirmasam ham boladi", деб ёзди бухоролик абитуриент.

Фотогалерея: Самарқанд ўқув юртларида тест синовлари

Озодликнинг Самарқанддаги мобил мухбири шаҳардаги олийгоҳ, лицей ва коллежларда бўлаётган тест синовлари жараёнини кузатиб, ўзи гувоҳи бўлган вазиятларни суратларга муҳрлади:

“Фотоаппаратлар чақиллагани чақиллаган”

Қарши Давлат Университетида тест имтиҳонларини топшириб чиққан абитуриент имтиҳон хонасида абитурентлар телефонлардан бемалол фойдалангани ҳақида ёзди:

Mana, Özbekiston kelajagi. Bu yevro guruhga rus tilini bilmaydiganlarni qabul qilishganiga nima deysiz. Öqishga kirib ular qanday öqiydi?

Qarshi Davlat Universitetiga bugun imtihon topshirdim. Savollarni bilganlarimni yechdim bilmaganlarimni tavakkal.

Telefonli bolaga indamaydi. MXX xodimi kelganda ogohlantiradi. Fotoapparatlar charqillagani charqillagan. Öqituvchi bilan kelishib olsangiz bilgan özini fanini yechib beradi.

Lekin mendan bilimi past bolalar birov orqali öqishga kirsa juda alam qiladi. Yer yorilsayu kirib ketsang. Eh qanday zamonlarga qoldik. Bu davlat kasodga uchrayapti” (Хабар таҳрир қилинмаган ҳолда тақдим қилинаяпти)

​"Шпаркалка ва телефонлар бемалол кирди"

Тошкент автомобил йўллари институтида бўлиб ўтган тест синовларида телефон ва шпаркалкалардан бемалол фойдаланилди, деди ўзини Аббос деб таништирган абитуриент.

Лекин тўрт боланинг вариант китобларини олиб чиқиб кетишганини ушлаб олишди. Ҳатто кузатувчи ҳам қандай олиб чиқиб кетишганини сезмай қолди.Аудиторияда ҳам ҳамма бемалол телефондан ва шпаргалкалардан фойдаланиб ишлашди.

Кузатувчи келиб қани сени вариант китобинг деса, у боллар ҳам наглий “олиб чиқиб кетишди” деди. Кейин у болаларни ҳайдаб чиқариб юборди. Лекин кузатувчиларнинг ўзлари баъзи болаларга тестларни ечишда ёрдам берганини кўрдим."

Андижонда абитуриентлар уч босқичда текширилди

Андижон Давлат университетининг тарих факультети тест синовларида

қабул комиссияси аъзоси бўлган ўқитувчининг Озодликка айтишича, абитуриентлар ичкарига телефон ва шпаркалгакалар олиб киролмаган:

- Назорат жуда кучли бўлди. Абитуриентлар уч босқичда текширилгандан сўнг имтиҳонга киргизилди. Ҳатто қизларнинг турмакланган сочлари, ўғил болаларнинг пойафзалларигача текширилди.

Қўлга тушганлар ичкарига ҳам киргизилмади. Имтиҳон юз фоиз адолатли бўлди десак бўлади, лўттивозлик, таниш-билишчилик, СНБбозлик бўлмади, деди қабул комиссияси аъзоси.

Қаршида "зайчик"лар иш берди

Қарши Давлат Университетидаги тест синовларини кузатган Озодлик манбасининг ёзишича, асосан "зайчик" усули қўлланилган:

"Bugun buyuk kun. Imtihon dahshat bo'ldi, milliy xavfsizlik bilan gaplashganlar chuv tushdi, foydasi bo'lmadi.

“Zaychik” qo'yganlar variant opchiqib ishladi. Biz bunkerda ishladik, savollar juda qiyin tushdi men ona tili adabiyotdan ishlab berdim 35 tasi aniq bilib belgiladim.

Qarshi davlat universiteti qaytnomasi Abitureyent Malumotlari filologiya fakultetiga kirish xarajaratlari. zaychik [quyon[ 300$. 1-blok ona tilini ishlab

berish 1000$ 2 blok tarix 700$ 3 blok 500$ umumiy summa 5000$.

Xorijiy filologiya fakulteti zaychik 400$ 1 blok ingliz tili 1200$, 2 blok ona tili, 1000$ 3 blok tarix. 500$ kirish summasi 6000$.

Tarix fakulteti 5000$, huquq 4000$, biologiya 4000$. Bu ma'lumotlar universitetdagi kriminal guruhlarga tegishli bo'lib hozirgi kundagi ma’lumotlardir", дея ёзди манбамиз.

"Хоразмда назорат кучли бўлди"

Озодликнинг "Одноклассники"даги гуруҳига хабар жўнатган хоразмлик абитуриент текширув қаттиқ бўлганини ёзди:

"Salom xorazmdanman URDU "URGANCH DAVLAT UNIVERSITETI" da davlat

imtixoni juda kuchli nazoratda o'tkazildi. Birma bir tekshirishdi.

To'grisi tekshiruvni korgach qo'rqdim xar extimolga qarshi shpargalka mendayam bor edi lekin kirishdan oldin undan voz kechdim. Lekin sinfdosh qizim imtixonga aniq shpargalka olib kirishga erishdi manimcha...

Kecha korgandim ancha yo'g'on sirti oq ichi korinmaydigan ruchka ichida olib kirdi.Imtixondan keyin xali u b.n gaplashmadim manimcha uddaladi."(Хабар таҳрир қилинмаган ҳолда тақдим қилинаяпти)

"Қўқонда бунақаси ҳеч бўлмаган"

Уч йилдан буён Қўқон Давлат педагогика институтига ўқишга киролмаётган абитуриент, бу йил тест синовларидан ўтишига умид қилаётгани ҳақида ёзди:

"Салом Озодлик Радиоси ходимлари бугунги имтихонларни назорати хар

Хонада хам назорат кучли булди. МХХ ходимлари 15 мартадан куп киришди. Бошкаларни билмадиму тарих факултитетида шундай холат булди. МХХ ходимлари бу йил деярли хакконий турди. Дарвозаданок хамма жойни титиб киргизишди купчилик угил болларни туфлисини падожини орасидан кичик телефонлар чикди. Бинога киришдаям обдон текширишди.

Энг кизиги хамма хонадан бир вактда 12:20 да чикарилди. КДПИ да имтихонлар халол булди." (Хабар таҳрир қилинмаган ҳолда тақдим қилинаяпти)

Тест учун кичик сотка

Мобил мухбирларимиз йўллаган хабарларга кўра, имтиҳон арафаси аксар абитуриентлар шпаркалка тайёрлаш билан шуғулланган.

Айримлар тест пайти саволларининг жавобига кўмаклашиш учун кичик мобил телефонлар харид қилишган.

Тошкентда кичик мобил телефонларига талаб жуда катта бўлганидан савдодаги барча телефонлар сотиб бўлинган.

Қуйидаги суратда Тошкентдаги дўконлардан биридаги абитуриентларни кичик мобил телефон йўқлигидан огоҳлантириш эълони акс этган:

"Тадбиркорларнинг ошиғи олчи бўлаяпти"

1 август абитуриентлар учун синов куни бўлса, тадбиркорлар бир-икки сўм ишлаб олиш ҳаракатида.

Мобил мухбиримиз жўнатган суратли хабарда ўқув юртлари олдида авж олган савдо- сотиқ акс этган.

​"1 avgust uddaburon tadbirkorlarga ham qo'l kelmoqda. Uquv yurtlari atrofida tashkil qilingan savdolar juda barakali kelmoqda!

Musqaymoq va yaxna ichimliklar qo'l qo'lga tegmay ucjib ketayapti", дея хабар йўллади мобил мухбиримиз.

“Аудитория кузатувчиларининг ўзлари “ёрдам” берди”

Тошкентдаги Низомий педагогика институтида тест синовларига кирган абитуриент "келишилган" абитурентларнинг тестлари ичкарида ечиб берилгани ҳақида ёзди:

"Сегодня 1 августа 2014 года, как всем известно, День сдачи вступительных экзаменов в Государственные Университеты и Институты Узбекистана. Я, как и все абитуриенты, пришли на экзамен.

Вступительный экзамен я сдавала в Ташкентском Государственном Университете имени Низами. Я не могла представить, что все будет так ужасно и не организованно. Во первых, абитуриенты, пришедшие с личными вещами, должны были оставить их при входе в университет. Я одна из них. Личные вещи, будь это сумка, кошелек, телефон и прочие вещи, чтобы их оставить необходимо было заплатить 5.000 сум. Когда я спросила за что, мне ответили за хранение ваших вещей.

Позже я увидила гору на полу лежащих сумок и мою сумку также, как и все остальные сумки, бросили на пол (асфальт). Даже в пакеты эти сумки не клали, не говоря уже о специальных местах для хранение вещей, хотя за эту сумму, могли бы и предоставить хоть что то.

Абитуриенты захотели пить, и первые 9 человек, которые пили воду, они забрали с собой эти стаканы, а потом уже все остальные, желающие, пили с одного стакана. Это еще не известно кто чем болеет... да, все при поступлении сдавали мед. справку, но все прекрасно знают, как получают эти справки. На одного человека по 100 грамм воды, это еще повезло что было не так жарко...

Также еще при входе, все у кого была с собой питьевая вода, нас попросили ее оставить и сказали, что в аудитории всем дадут питьевую воду. Когда же я зашла в аудиторию, где сидело около 50-60 человек, на столе у руководителей аудитории стояло 10 одноразовых стаканов и 5 литровая баклашка воды.

Третья ситуация которая произошла на моих глазах, это как преподаватель математики, зашла в аудиторию с папкой, подошла к девушке и взяла у нее тестовое задание, как я поняла чтобы помочь решить их.

В этот момент одна из абитуриенток, увидившая происходящую ситуацию, начала предъявлять претензии этому преподавателю и руководителям (смотрящим) за аудиторией. Начала кричать, мол, смотрите что происходит, я буду жаловаться и т.п. Но преподаватель, будто не замечая ее, быстро взяла тестовые задания, положила себе в папку и вышла.

А руководители аудитории сделали вид, будто они ничего не заметили, ничего не произошло и как будто так и должно быть. Сказали лишь одно: "Жалуйтесь, это Ваше право!".

Всё это происходящее так меня расстроило, не смотря на то, что раньше я слышала подобное. Остается лишь глубоко вздохнуть и наверно уже принять и согласиться с тем, что поступать в университеты будут те, у кого есть деньги".

*****

Озодликнинг мобил мухбири Низомий номидаги Педагогика университетидаги тест синовлари акс этган суратларни йўллади:

Абитуриентлар сони ўтган йилдагидан анча ошди

Жорий йилда Ўзбекистондаги олий ўқув юртларига кириш учун 543 мингдан зиёд абитуриент ҳужжат топширди. Бу эса мустақиллик йиллари учун рекорд кўрсаткич экани айтилди.

Бу йил Ўзбекистонда мамлакат президенти қарори билан бакалавриат учун 57 907 та жой ажратилган, ундан 19 120 таси давлат гранти, 37 487 таси эса шартнома асосидаги жойлардир.

Шунингдек, магистратура учун ажратилган 5000 та жойнинг 1548 тасини давлат гранти асосида, 3452 тасини эса шартнома асосида тақсимлаш кўзда тутилган.

Бу йил эса олийгоҳларда ҳар бир ўрин учун даъвогарлик қилувчилар сони 9 кишидан (аниқроғи 9,36) ошади.

Тест синовлари билан боғлиқ янгиликлар кун давомида шу ерда янгилаб борилади!!!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG