Линклар

logo-print

Исроил ва ҲАМАС Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш борасида жума куни эришган келишув бир неча соатдан кейин бузилди.

Исроил армияси ўз аскарларидан бири Ғазо секторидаги фаластинлик жангчилар томонидан ўғирланганидан хавотир билдириб, ўт очишни тўхтатииш “тугагани”ни эълон қилган.

Ғазодаги мураккаб вазият Озодликнинг Қурултой эшиттиришига мавзу бўлди.

Исроил армияси ҲАМАСнинг ракеталар отишини тўхтатиш учун 8 июль куни Ғазо секторида кенг кўламли амалиётлар бошланганидан бери 1450 фаластинлик ўлди.

Исроил ва ҲАМАС жангчилари ўртасида давом этаётган отишмалардан жон сақлаш учун 120 минг фаластинлик Жабалия лагерида бошпана топган.

Сўнгги ҳафталар давомида Исроил расмийлари Ғазодаги урушдан кўзланган мақсад ер остидан Исроил ҳудудига ўтиладиган ҲАМАСнинг “террор тунеллари”ни йўқ қилишдан иборат эканини таъкидлаб келмоқда.

Исроил-Фаластин можаросига узоқ муддатли ечим топиш мақсадида Миср пойтахти Қоҳирада АҚШ ва БМТ воситачилигида ўтказилган музокараларда 1 август куни соат 08:00дан бошлаб 72 соатлик оташкесимга эришилган бўлса ҳам бу муросанинг умри уч соатдан кўпга етмади.

Озодликнинг Қурултой эшиттириши қатнашчилари бу ҳудуддаги вазиятни таҳлил қилди.

XS
SM
MD
LG