Линклар

АҚШ президенти Барак Обама жума куни журанлистлар олдида чиқиш қилар экан Вашингтон Украинада қуролли низонинг яна ҳам кескинлашиб кетиши олдини олиш учун имкони борича барча ишни қилади, деб айтди.

Жаноб Обама ўз чиқишида АҚШнинг Кремлга таъсир ўтказиш имконлари чекланганини ҳам тан олди.

Лекин, Оқ уй раҳбарига кўра, Қўшма Штатлар ва Европа Иттифоқининг санкциялари Россия иқтисоди учун оғриқли бўлиши тайин.

– Айирмачиларни дастаклашни бас қилинг. Шунда санкциялар бекор қилинади ва иқтисод яна ўсишда давом этади, - деди Обама.

Жаноб Обамага кўра, Путин Россия манфаатларига зид ҳаракат қилмоқда.

АҚШ президенти бундан аввал Россия раҳбари Владимир Путин билан телефон мулоқоти ўтказиб, Украинадаги вазиятни мухокама этган.

Мулоқот чоғида Обама Путинга Москва Украинадаги айирмачиларни дастаклашда давом этаётганидан Вашингтон жиддий ташвишда, эканини билдирган.

XS
SM
MD
LG