Линклар

logo-print

Жума куни Исроил ва Фаластин ўртасида эришилган 72 соатлик оташкесим бузилганидан сўнг Ғазода Исроил ракета зарбаларидан юздан зиёд одам ҳалок бўлган.

Бу ҳақда фаластинлик шифокорлар маълум қилди.

Қурбонларнинг кўпчилиги Ғазо секторининг Рафоҳ шаҳрида қайд этилган.

Ҳалок бўлганлар орасида икки исроиллик ҳарбий ҳам бор. Жума куни эрталаб 72 соатлик оташкесим борасида келишилгани айтилганди. Бироқ, кечга яқин келишув бузилди.

Ғазода ўтган ой ўрталарида тўқнашув бошланганидан буён бир ярим мингдан зиёд фаластинлик, 60дан ортиқ исроиллик ҳаётдан кўз юмди.

XS
SM
MD
LG