Линклар

Украина Ўзбекистон ва Канада билан эркин савдо зонаси барпо этмоқчи


Россия Украина импорт молларига тақиқ жорий этаётган бир пайти Киев ҳукумати Канада ва Ўзбекистон билан эркин савдо ҳудуди барпо этиш ниятида.

Украина Иқтисодий тараққиёт ва савдо вазири Павел Шеремет бу икки мамлакат билан эркин савдо ҳудуди шу йилни ўзида барпо этилишини билдирди.

Жаноб Шеремет бу бўйича Ўзбекистон билан сўзлашувлар олиб борилаётганини айтди.

Бир кун аввал Ўзбекистон Республикасининг Украинадаги элчиси Алишер Абдуалиев ва Украина Иқтисодий тараққиёт ва савдо вазири Павел Шеремет билан учрашгани хабар қилинганди.

Ўзбекистон Украинадан асосан озиқ-овқат махсулотларини импорт қилади.

Украинада эса Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобилларга қизиқиш катта.

Эркин савдо зонаси барпо этилиши икки давлат ўртасида импорт молларининг чегарадан олиб ўтилишига имтиёзлар жорий этилишини назарда тутади.

Украина Иқтисодиёт вазирлиги маълумотига кўра, жорий йилнинг беш ойи давомида Ўзбекистон ва Украина ўртасидаги товар айланмаси 172 миллион АҚШ долларидан кўпроқни ташкил этган. Бу ўтган йилнинг худди шу даврига нисбатан 16 фоизга кўпдир.

XS
SM
MD
LG