Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:37

Фототанлов -2014: Гўзаллик излаб


Фототанловга жўнатилган "Японияда сакура гулининг тўкилиши" сурати.
Фототанловга жўнатилган "Японияда сакура гулининг тўкилиши" сурати.

“National Geographic Traveler” журнали анъанага айланган йиллик фототанлов ғолибларини эълон қилди. Журналга йил давомида дунёнинг турли мамлакатларидан 18 000 фотосурат жўнатилган. Улардан 10 нафар фоторассомнинг суратлари фототанловнинг ғолиби сифатида тан олинди.

Гран-при АҚШнинг Колорадо штатидаги Юлесбург шаҳрида яшовчи фотосуратчи Марко Короресга насиб қилди. Унинг фотосурати “Мустақиллик куни”, деб аталади.

Иккинчи ўрин Қуддус шаҳрида яшовчи Агнешка Трашевсканинг “Биринчи марта” суратига берилди. Фотосуратда никоҳ тўйидан сўнг ёлғиз қолган куёв ва келин акс эттирилган.

Австриялик Марк Хенаурнинг “Мўъжизавий қиролликдаги сузиш” фотосурати учинчи ўринни эгаллади. Фотосуратдаги “Яшил кўл” Австриянинг Трагос шаҳрида жойлашган. Мазкур кўлдаги сув ҳажми баҳорда тоғ қорлари эриши оқибатида 10 метрга кўтарилади ва мўъжизавий бир дунёга айланади.

Чехиянинг Чешки Крумлов шаҳрида яшовчи Дуовен Чен ўз фотосуратини “Тумандаги шаҳарча”, деб номлаган. Мазкур сурат журнал ҳакамлар ҳайъати томонидан 4 – ўринга муносиб топилди..

Эквадорлик фотосуратчи Шон Хакер Тепернинг фотосурати “Дунёнинг охирги нуқтаси”, деб номланган. Бу суратда Эквадорда 2014 йилнинг 1 февралида ҳаракатга келган вулқонни кузатиб, ҳайинчалак учаётган одам тасвирланган. Бир неча сониядан сўнг суратдаги одам ва фотосуратчи воқеа жойини тарк этишга мажбур бўлган. Бу суратга 5-ўрин берилди.

“Кимнидир кутаётган ойимчалар”... Сьюзи Стерн ўз фоторсуратини мана шундай номлаган. Суратда Лондоннинг Боро бозори яқинида қадимий оқ кўйлакларни кийиб, музқаймоқ ялаб кимнидир кутаётган тўртта ойимча тасвирланган. Мазкур сурат 6-ўринни олган.

Еттинчи ўрин Эван Коулнинг “Саҳрои Кабирдаги дам олиш”, деб номланган суратига берилди.

Ҳиндистоннинг Тамилнад шаҳридан жўнатлиган бу фотосурат “Илоҳий пардоз”, деб аталади. Фотосуратчи Махеш Баласубраманиан “Шиванинг буюк туни” диний маросимининг эртасига ўтган пардоз-андоз танлови иштирокчиларидан бирини суратга олган. Фотосурат 8-ўринга муносиб топилди.

Лесоттонинг миллий паркида олинган мазкур фотосурат тўққизинчи ўринни эгаллади. Фотосурат муаллифи Байрон Инггс.

Марсел Кастронинг Мьянмадан жўнатган фотосурати “Нур манбаси”, деб номланган. Сурат 10-ўринни эгаллади.

XS
SM
MD
LG