Линклар

Озарбайжон мудофаа вазирлиги Тоғли Қорабоғ яқинидаги Агдам туманида “арман диверсант гуруҳлари” билан тўқнашувда тўрт нафар озарий ҳарбий ҳизматчиси ҳалок бўлганини маълум қилди.

Вазирлик расмийси Озодлик билан суҳбатда армани кучлари Боку назоратидаги Агдам ва Тертер туманларига ўтишга уринганида тўқнашув келиб чиққан.

Озарий ҳарбий ҳизматчилари улар ҳужумини бартараф этган.

1994 йилда Арманистон ва Озарбайжон оташкесим келишуви имзолаганига қарамасдан Тоғли Қорабоғда тез-тез тўқнашувлар юз бериб туради.

Аксари арманилардан иборат Тоғли Қорабоғ аҳолиси 2006 йилда ўз ҳудудларини мустақил, деб эълон қилган.

Бироқ Тоғли Қорабоғ халқаро майдонда Озарбайжоннинг таркибий қисми сифатида кўрилади.

XS
SM
MD
LG