Линклар

Ғазо секторида йўқолган Исроил аскарининг ўлгани эълон қилинди


Ғазо яқинида партул назоратини ўтаётган Исроил аскарлари.

Ғазо яқинида партул назоратини ўтаётган Исроил аскарлари.

3 август куни Исроил ҳарбийлари бир неча кун олдин Ғазо секторида бедарак йўқолган Исроил армияси аскари Хадар Голдин жанг пайтида ўлгани эълон қилинди. Унинг жасади қаерда экани ошкор қилинмади.

Хадар Голдин Фаластин ҳудудида ҲАМАС жангчилари билан тўқнашувлар пайтида ўғирлаб кетилгани тахмин қилинаётган эди.

Ундан аввал Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳу Исроил кучлари Ғазо секторида қанча лозим бўлса, шунча муддат ҳарбий амалиётлар олиб боришини таъкидлади.

Айни пайтда ҲАМАС “мақсадларимизга эришмагунимизча қаршилик давом этаверади” дея баёнот эълон қилди.

Исроил армияси 8 июль куни Ғазо секторида кенг кўламли амалиётлар бошланганидан бери 1700 дан ортиқ фаластинлик нобуд бўлди. Уларнинг аксари тинч аҳоли вакилларидир.

Отишмалар пайтида 67 исроиллик, асосан ҳарбийлар ўлган.

XS
SM
MD
LG