Линклар

Франция ва Германия раҳбарлари Биринчи жаҳон урушини хотирламоқда


Франция президенти Франсуа Олланд.

Франция президенти Франсуа Олланд.

Франция ва Германия президентлари Биринчи жаҳон уруши бошлангани эълон қилинганининг 100 йиллиги муносабати билан ташкиллаштирилган маросимда қатнашади.

3 август куни Франсуа Олланд ва Йоахим Гаук Франция шарқида жойлашган Эльзас вилоятида Биринчи жаҳон урушида ўлган аскарлар хотирасини бирга ёд этади.

Икки давлат раҳбарлари ҳарбийлар дафн қилинган "Вийл Арманд" номли қабристонда қурилаётган "Буюк хотира девори" пойдеворига биринчи ғиштни қўйиш маросимида ҳам иштирок этиши режаланган.

Франция ва Германия президентлари сана муносабати билан 4 август куни Белгияда бўладиган Европа раҳбарлари иштирокидаги хотира маросимда ҳам қатнашади.

XS
SM
MD
LG