Линклар

Боку Тоғли Қорабоғ яқинида тўрт озарий аскари ўлганини эълон қилди


Озарбайжон Мудофаа вазирлиги Тоғли Қорабоғ яқинидаги Агдам туманида “арман диверсант гуруҳлари” билан тўқнашувда тўрт нафар озарий ҳарбийси ҳалок бўлганини маълум қилди.

Вазирлик эълон қилган баёнотда тўрт озарий аскари Боку назоратидаги Агдам ва Тертер туманларига армани кучлари ўтишга уринган пайтда содир бўлган тўқнашувда ўлгани билдирилган. Озарий ҳарбийлари ҳужумини бартараф қилган.

Озарбайжон Мудофаа вазирлиги Озодликка армия учқичлари мамлакат ҳудудини ҳимоя қилиш учун парвозларни амалга ошираётганини билдирди.

3 август куни эълон қилинган баёнотда Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги халқаро ҳамжамиятни “Арманистонга қарши жиддий санкциялар қўллашга” чақирган.

1994 йилда Арманистон ва Озарбайжон оташкесим келишуви имзолаганига қарамай, Тоғли Қорабоғда тез-тез тўқнашувлар юз бериб туради.

Аксар аҳолиси арманлардан иборат бўлган Тоғли Қорабоғ 2006 йилда ўз ҳудудини мустақил, деб эълон қилган.

Бироқ Тоғли Қорабоғ халқаро майдонда Озарбайжоннинг таркибий қисми сифатида кўрилади.

XS
SM
MD
LG