Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 02:04

Исроил қуруқлик қўшинларини Ғазо секторидан олиб чиқа бошлади


Исроил қуруқлик қўшинларини Ғазо секторидан олиб чиқа бошлаганига қарамай, Ғазога ҳаво ҳужумлари давом этмоқда.

Фаластинлик тиббиёт ходимларига кўра, Исроил 3 август куни эрталаб фаластинлик қочқинлар бошпана топган БМТ мактабига уюштирган ҳужумда камида 10 фаластинлик ўлган, 35 нафари жароҳат олган.

Исроил армияси матбуот котиби жанговор қўшинларнинг аксар қисми тонгга қадар Исроил ҳудудига қайтганини айтди.

ҲАМАС ҳаракати делегацияси Миср ва АҚШ воситачилигида Исроил билан ўт очишни тўхтатиш борасида музокара олиб бориш учун 3 август куни Қоҳирага борди.

2 август куни Исроил ҲАМАСни халқаро ҳамжамиятни чалғитаётганликда айблаб, Қоҳирага вакилларини жўнатиш режаланмаганини билдирган эди.

АҚШ ва БМТ воситачилигида аввал эришилган оташкесим 1 август куни кучга кирганидан бир неча соат ўтиб бузилган. Бунда томонлар бир бирини айблаган.

XS
SM
MD
LG