Линклар

logo-print

Япония иқтисодиёт вазири Ўзбекистонга расмий сафар билан келади


Япониянинг Иқтисодиёт, савдо ва саноат вазири Тошимицу Мотэги 4-10 август кунлари Украина, Ўзбекистон ва Қозоғистонга сафар қилади.

Ахборот агентликлари хабарига кўра, Украинага ташрифи чоғида Мотэги мамлакат президенти Петро Порошенко, Ёнилғи ва энергетика вазири Юрий Продан билан Украинанинг энергетика соҳасини модернизация қилиш ва бошқа масалалар юзасидан музокара олиб бориши режаланган.

Тошимицу Мотэгининг Ўзбекистон ва Қозоғистонга ташрифи чоғиди икки мамлакат раҳбарлари билан ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш билан боғлиқ масалалаларни муҳокама этиши режаланган.

Япония Ўзбекистоннинг асосий иқтисодий ҳамкорларидан бири ҳисобланади.

2013 йилда икки давлат ўртасида товар айирбошлаш 215,2 миллион АҚШ долларидан ошган.

Япониянинг Ўзбекистонга киритган сармояси ҳажми 2 миллиард 320 миллион АҚШ долларни ташкил қилган.

XS
SM
MD
LG