Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 15:58

Исломий Давлат Ироқ шимолидаги иккита шаҳарни босиб олди


Исломий Давлат жанггарилари Ироқ шимолидаги иккита шараҳни 3 август куни ишғол қилди.

Зумар ва Синжар 2 август куни экстремист исёнчилар билан курд хавфсизлик кучлари ўртасида бошланган шиддатли жанглардан кейин Исломий Давлат назоратига ўтди.

Рейтерс ахборот агентлиги хабарига кўра, суний мазҳабидаги исёнчилар стратегик аҳамиятга эга бўлган Ироқ шимолидаги сув тўғонига яқин жойлашган Вана шаҳрини ҳам қўлга киритган.

Ал-Қоида гуруҳидан ажралиб чиққан Исломий Давлат сўнгги ойларда Ироқнинг шимолий ва ғарбий қисмида катта ҳудудларни босиб олишга муваффақ бўлди.

XS
SM
MD
LG