Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 19:24

Михаил Ходорковскийнинг онаси Берлинда вафот этди


Марина Ходорковская.
Марина Ходорковская.

Михаил Ходорковскийнинг онаси Марина Ходорковская 79 ёшида вафот этди.

Россиядаги ахборот агентликлари хабарига кўра, Марина Ходорковская 3 август куни Берлин шаҳрида, саратон касаллигидан даволанаётган касалхонада ўлган.

Фаолияти тўхтатилган ЮКОС нефт ширкатининг собиқ раҳбари ва бир пайтлар Россиядаги энг бой шахслардан бири ҳисобланган Михаил Ходорковский даромадни солиқдан яширганлик ва ўзгалар мулкини ўзлаштирганликда айбланиб, 10 йиилик қамоқ жазосини ўтаган.

2013 йил декабрда қамоқдан озод қилингани заҳоти Михаил Ходорковский Берлинга учиб кетган эди.

XS
SM
MD
LG