Линклар

Афғонистон президентлик сайловида берилган овозларни санаш қайта бошланди


Афғонистон президенти лавозими учун икки даъвогар А.Ғани (ч) ва А.Абдулла.

Афғонистон президенти лавозими учун икки даъвогар А.Ғани (ч) ва А.Абдулла.

Афғонистон президенти лавозими учун ўтказилган сайловда берилган овозларни қайта санаш яна бошланди.

Президентликка икки даъвогардан бири, Абдулла Абдулла бу жараёнда қатнашишдан бош тортди.

Мустақил сайлов комиссияси матбуот котиби Нур Муҳаммад Нур сайлов бюлетенларини қайта санаш 3 август куни эрталаб Кобулда афғонистонлик ва халқаро кузатувчилар назоратида бошланганини маълум қилди.

Абдулланинг вакиллари сохта бюлетенларни қандай қилиб ҳақиқий бюлетенлардан фарқлаш борасида келишмовчилик борлигини айтди.

Афғонистон президенти лавозими учун 14 июнда ўтказилган сайловнинг иккинчи босқичида берилган овозларни қайта санаш икки даъвогар ўртасидаги келишмовчилик сабабли ўтган ой тўхтаб қолган эди.

Абдулла Абдулла сайловда Ашраф Ғани ғолиб чиққани эълон қилинган сайловнинг дастлабки натижасини тан олишни рад қилган.

XS
SM
MD
LG