Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:08

Украина шарқидаги тўқнашувларда тинч аҳолидан 9 киши нобуд бўлди


Украина шарқида 3 август кунги вазият харитаси.
Украина шарқида 3 август кунги вазият харитаси.

Украина шарқида ҳукумат кучлари билан Россия тарафдори бўлган айирмачилар ўртасида 3 август куни содир бўлган тўқнашувларда тинч аҳолидан 9 киши нобуд бўлди.

Маҳаллий расмийларга кўра, олти одам Донецк шаҳри яқинида артиллерия ўт очгани ва содир бўлган отишмалар пайтида ўлган.

Яна уч фуқаро сўнгги 24 соат давомида Луганск вилоятида рўй берган зўравонликлар оқибатида ўлган.

Украина ҳарбийлари сўнгги тўқнашувларда ҳукумат кучлари талафот кўрмаганини билдирди.

Донецк ва Луганск россияпараст айирмачилар ўрнашиб олган шаҳарлар ҳисобланади.

XS
SM
MD
LG