Линклар

Россия раҳбарияти Қрим аннексияси ортидан Ғарб давлатлари қўллаган санкцияга жавобан озиқ-овқат маҳсулотлари Россияда тақиқланган АҚШ ширкатлари рўйхатини кенгайтирди.

Россельхознадзор ташкилоти АҚШда жойлашган Sanderson Farms, Inc. ва Tyson Foods, Inc. каби йирик ширкатлар сотадиган товуқ гўшти таркибида мезофилл моддаси топилгани ва шу боис, тақиқланганини маълум қилди.

Шунингдек, айни ташкилот АҚШда жойлашган Marcho Farms ширкати сотадиган бузоқ гўшти таркибида тетрациклин антибиотики топилгани, Kentucky Gentleman ширкати вискиси таркибида ҳам инсон саломатлигига зарар келтирадиган кимёвий моддалар аниқлангани учун назорат кучайтирилгани ва тез орада тақиқланиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

XS
SM
MD
LG