Линклар

“Ўзбекистон ҳукумати 92 йили олган 1 рублини $1 қилиб қайтарса, адолатдан бўлур эди”


Азиз тингловчи, тасаввур қилинг, 1992 йили бир танишингиз Сиздан 500 рубль қарз олган ва ўшандан бери “думини тутқазмай” юрган эди. Қарздор кеча пайдо бўлдида, “Сиздан 92 йили олган қарзимни қайтармоқчиман. Давлат белгилаб берган коэффициент бўйича, ўша даврдаги 500 рубль шу кунда 700 ўзбек сўмига етиб-етмаган пул бўлар экан. Мендан кетса – кетсин, мана Сизга 1000 сўм, рози бўлинг!” деса, рози бўлармидингиз?

Худди шу саволни OzodNazarнинг бугунги меҳмони, иқтисодиёт олими Сапарбой Жубаевга бердик.

Астана шаҳридаги Евросиё университети доцентига юқорида келтирилган саволни беришимизга Ўзбекистон ҳукумати бундан 22 йил муқаддам халқдан кўтарган қарзини қайтаришига оид ажаб савдолар тўғрисидаги хабарлар сабаб бўлди.

Демак, Сапарбой Жубаевнинг OzodNazarи билан танишинг:

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG