Линклар

Муқаддам "Ироқ ва Шом ислом давлати" деб танилган, ҳозирда эса ўзини "Исломий давлат" деб атаган гуруҳ 4 август куни Ироқ шимолида каттагина ҳудудни эгаллаб олганини даъво қилмоқда.

Шунингдек, бу гуруҳ "Пешмерга" деб ном таратган курд армияси қарамоғидаги ўнлаб маҳбусни асир олганини даъво қилди.

Шанба-якшанба кунлари чекинишга мажбур бўлганини тан олган курд армияси тез орада қарши ҳужумни амалга оширишга тайёрланаётганини билдирди.

3 август куни "Исломий давлат" жангчилари Ироқдаги Синжар шаҳри ва яна икки кичик шаҳарни эгаллаб олди.

Бу шаҳарлардаги минглаб аҳоли, хусусан язидийлар диний жамоаси вакиллари шаҳарларни тарк этди.

Норасмий манбалар берган хабарларга кўра, "Исломий давлат" жангчилари мусулмон бўлишни истамаган язидийларнинг ўнлаб вакилини Синжар вилоятида қатл қилган.

XS
SM
MD
LG