Линклар

Беларус президенти Александр Лукашенко Украина президенти Петро Прошенкога нефть маҳсулотларини етказиб беришни ваъда қилмоқда.

Беларус президенти матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, иккала президент 4 август куни телефон орқали сўзлашган ва Лукашенко айни йиғим-терим мавсумида Украина дуч келган ёнилғи муаммосининг "нақадар кескинлиги"ни тушуниши ҳамда ўз мамлакати ички эҳтиёжига қарамай, қўшни давлатга кўмаклашишга тайёрлигини урғулаган.

Александр Лукашенко расмий сайтида берилган хабарга кўра, президент 2 август куни Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев билан ҳам телефон орқали суҳбатлашиб, Украинадаги вазиятни муҳокама қилган.

Украина армиясининг мамлакат шарқидаги россияпараст қуролли кучларга қарши ҳарбий ҳаракатлари давом этмоқда.

Беларус ва Қозоғистон Москва етовидаги Божхоналар иттифоқи ҳамда Евроосиё иқтисодий иттифоқи таркибидаги Россиянинг яқин иттифоқдошларидир.

XS
SM
MD
LG