Линклар

logo-print

Россия матбуоти 4 август куни Украинанинг 400 дан ортиқ ҳарбийси Россия ҳудудига киргани ҳақида хабар тарқатди.

Рус матбуоти хабар қилишича, украин ҳарбийларининг бу ҳаракатига россияпараст кучлар билан жанг ҳаракатларидан қочиш зарурати туртки бўлган.

Россия Федерал хавфсизлик хизмати расмийси Василий Малаевнинг рус матбуотига айтишича, Украинанинг 438 нафар аскари Россия ҳудудида кириш учун рухсат сўрагач, уларга "инсонпарварлик йўлаги очиб берилган".

Хабарларга кўра, украин ҳарбийларининг қурол-яроғи тугаб қолган ва уларни россияпараст кучлар қуршовга олгани боис, Россия ҳудудидан паноҳ излашга мажбур бўлган.

Малаев украин ҳарбийларининг 180 нафари юртига қайтиш истагини билдирганини айтмоқда. Бошқа аскарлар ҳақида эса ҳозирча маълумот йўқ.

Украина ҳарбийлари ҳам аниқ сонини ошкор қилмаган ҳолда ўз аскарлари Россия чегарасини кесиб ўтганини тасдиқлади, аммо рус нашрларининг украин ҳарбийлари Россиядан бошпана излаганига оид иддаоларни рад этди.

XS
SM
MD
LG