Линклар

Қирғизистоннинг собиқ президенти Аскар Акаев Бишкекда акасининг жанозасида қатнашолмайди.

Бу ҳақда Акаевнинг қариндошлари Озодликка маълум қилди.

Тўққиз йил аввал Қирғизистонда ҳокимиятдан ағдарилган Аскар Акаев 81 ёшли акасининг жанозасида қатнашиш учун бугун Бишкекка келиши кутилаётганди.

Лекин, 5 август куни Москвадан келган учоқ йўловчилари орасида фақат Акаевнинг ўғли Илим кўринган.

69 ёшли Аскар Акаев президентликдан четлатилганидан буён Москвада яшаб келади. Ҳозир у Москва Давлат университетининг профессоридир.

XS
SM
MD
LG