Линклар

logo-print

Одессада юзлаб одам украиналик хонанда Ани Лоракнинг концерти пайти норозилик намойиши ўтказди.

Украинадаги “Озодлик” ва “Ўнг сектор” гуруҳи фаоллари Ани Лорак (асл исми Каролина Куек)ни “Россия билан яқин ижодий алоқа” қилаётганликда айблашмоқда.

Лоракнинг Қримда концерт ўтказиш режаси эса украиналик фаоллар ғазабини келтирган.

Полиция Ани Лорак концертига тўсқинлик қилмоқчи бўлган намойишчиларни тарқатиб юборди, айримларини ҳибсга олди.

Ани Лорак 2008 йилда Евровидение қўшиқ танловида “Shady Lady” қўшиғи билан Украина номидан қатнашган эди.

У россиялик таниқли хонанда Филип Кирокоров билан ҳамкорликда ижод қилиб келади.

Яқинда Киев ҳукумати Кремлнинг Украина бўйича позициясини қўллаб-қувватлаган ўнлаб россиялик санъаткорга виза тақиқи жорий этган эди.

XS
SM
MD
LG