Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 01:16

Британиялик муслима вазир Саида Варсий Ғазо учун истеъфо берди


Британия Ташқи ишлар вазирлиги мулозими баронесса Саида Варсий ҳукуматнинг Ғазо минтақаси бобидаги сиёсатини ортиқ қўллай олмаслиги боис вазифасини тарк этишга қарор қилди. 5 август куни Twitter микроблогида хабар қолдирган Варсий хизмат вазифасини "чуқур афсус" билан тарк этаётганини ёзди.

Британия Ташқи ишлар вазирлиги мулозими, Ҳамдўстлик масалалари бўйича давлат вазири, баронесса Саида Варсий ҳукуматнинг Ғазо минтақаси бобидаги сиёсати боис истеъфо берди.

Twitter микроблогида 5 август куни қолдирган хабарида баронесса Варсий ҳукуматнинг Ғазога нисбатан сиёсатини “ортиқ қувватлай олмаслигини” билдирди.

Ижтимоий тармоқда қолдирган хабарида сиёсатчи шунча йил муваффақият билан ишлаган хизмат лавозимини “чуқур афсус” билан тарк этаётганини билдирди.

Twitterдаги саҳифасида баронесса Варсий: “Чуқур афсус билан бугун тонгда Бош вазирга истеъфо ҳақида ариза ёздим. Мен ҳукуматнинг Ғазо бобидаги сиёсатини ортиқ қўллай олмайман”, деб ёзди.

Баронесса Варсий 2010 йилда Буюк Британия ҳукуматидаги илк муслима вазир бўлган. 2012 йилда у вазир ўринбосари қилиб Британия Ташқи ишлар вазирлигига ўтказилган ва айни вақтда Ҳамдўстлик масалалари бўйича давлат вазири лавозимини ҳам эгаллаган.

Британия ҳукуматидаги фаол муслима сиёсатчи сифатида танилган Варсий Ташқи ишлар вазирлигининг Афғонистон, Покистон, Бангладеш, Марказий Осиё давлатлари билан алоқаларни ривожлантириш, шунингдек, инсон ҳуқуқлари, БМТ, Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни ривожлантириш масалалари учун масъулдир.

У Ўзбекистон-Британия ўртасидаги доимий учрашувлар доирасида ҳам бир неча бор Ўзбекистонга сафар қилган ва бу сафарлар ўзбек матбуотида кенг ёритилган.

Шу кунга қадар ҳам баронесса ижтимоий тармоқлардаги чиқишларида ўз ҳукумати ва халқаро ҳамжамиятни бу инқирозни тўхтатишга фаол чақириб келаётган эди.

Жумладан, 21 июль куни у: "Бегуноҳ инсонларнинг ўлдирилишини тўхтатиш шарт. Ғазода зудликда оташкесимга эришиш керак. Ҳар икки томондан бу азобни тўхтатиш учун фаоллик талаб қилинади", деб ёзган эди.

Уч кундан сўнг эса: "Бу одамлар болалар ўлдирилишини турли сабаблар оқлашни тўхтатишга қодирми. Сиёсатларимиз қандай бўлишидан қатъий назар бу ҳаракатни оқлаш мумкин эмас...", деб ёзди.

Ҳамас жангчиларининг Исроил ҳудудига ракеталар отишини тўхтатиш важи билан Исроил армияси 8 июль куни Ғазо минтақасида кенг кўламли ҳарбий амалиётларни бошлаган.

Шу кунга қадар бу минтақада ўлдирилган ғазоликлар сони 1 минг 800 нафардан ошди. Буларнинг асосий қисми тинч аҳоли вакиллари, 500 дан ортиғи эса болалардир.

Исроил томонидан эса 68 киши қурбон бўлди, буларнинг 4 нафари тинч аҳоли вакилларидир.

Исроил армияси вакили Питер Лернер 5 aвгуст куни мaҳaллий вaқт билaн эртaлaбки соaт 8дa навбатдаги 72 соaтлик отaшкесим кучга киргани ва тонгда барча исроиллик аскарлар Ғазони тарк этганини маълум қилди.

XS
SM
MD
LG