Линклар

Швейцария ҳукумати Украинадаги бўхрон боис айрим россиялик амалдорлар ва ширкатларига қарши санкция рўйхатини кенгайтирди.

Аввал қабул қилинган “қора рўйхат”га 26 шахс ва 18 ширкат номи қўшилди.

Улар орасида Россия Федерал хавфсизлик ҳизмати раҳбари Александр Бортников, Россия Ташқи разведка ҳизмати раҳбари Михаил Фрадков, Россия Хавфсизлик кенгаши аъзолари Николай Патрушев, Борис Грызлов ва Рашид Нургалиевлар, Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировлар бор.

Аввалроқ Европа Иттифоқининг "қора рўйхати"га тушган бу шахсларнинг эндиликда Швейцарияга киришлари ва швейцариялик воситачилар билан ҳамкорлик қилишлари тақиқланади.

Берн ҳукумати бу шахс ва ширкатларнинг Европа Иттифоқи чекловларини Швейцария орқали четлаб ўтишлари олдини олиш мақсадида уларни ўз санкция рўйхатига киритганини билдирди.

XS
SM
MD
LG