Линклар

logo-print

BahsOnline: Россия ТВларини Ўзбекистонда тақиқлаш керакми ёки йўқ?

  • Садриддин Ашур

Россия телеканаллари сўнгги пайтларда Кремль сиёсатининг ашаддий тарғиботчисига айлангани ва бу телеканалларни кўраётган ўзбекистонликлар ҳам беихтиёр Кремль сиёсати таъсирига берилаётгани ижтимоий тармоқларда қизғин баҳс уйғотмоқда. Баҳснинг бир тарафидагилар Россия телеканалларини Ўзбекистонда бутунлай тақиқлаш керак деса, қарши тарафдагилар одамларни ахборот олиш ҳуқуқидан маҳрум қилмаслик керак демоқда. BahsOnlineнинг 6 август, чоршанба куни Тошкент вақти билан соат 19:05 да ўтказилган навбатдаги сонида шу мавзуда мунозара бўлди.

Россия телеканалларини томоша қилаётган ўзбекистонликлар орасида Кремлнинг бугунги сиёсати бобида икки хил фикр шаклланмоқда.

Россия ТВларини Ўзбекистонда тақиқлаш керак дегувчилар фикрича, бу кўрсатувларда кечаю-кундуз Украина воқеалари биртомонлама кўрсатиляпти.

Бу қарашдаги томошабинларнинг айтишича, Ўзбекистонни Россия ахборотига қарамликдан қутқариш ва мамлакатда мустақил аҳборот муҳитини яратиш зарур.

Қарши томон фикрича, ахборот олиш ҳуқуқи чекланган Ўзбекистондай мамлакатда Россия телеканалларини батамом узиб қўйиш ахборот тақчиллигини янада кучайтиради ва бу билан ўзбекистонликлар фақат сиёсий режимга қарам ОАВ таъсирида қолиб кетади.

Россия телеканаллари айни пайтда Ўзбекистонда сунъий йўлдош ва кабель телевидениелари орқали эфирга узатилмоқда.

Хўш, Ўзбекистонда Россия телеканаллари кўрсатувларини батамом тақиқлаш керакми ёки йўқ?

Россия телеканалларидан ҳаққоний ахборот олса бўладими ёки йўқ?

Ана шу мавзу юзасидан 6 август, чоршанба куни Тошкент вақти билан соат 19.05да OzodOvoz, Ozodskype, OzodlikOnline манзилларида ўтказилган BahsOnline эшиттиришини қуйида тингланг!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG