Линклар

Москва метросида Ўзбекистон фуқаросига ҳужум қилинди. Бу ҳақда “Комсомольская правда” газетасига таянган ҳолда Марказий Осиё янгиликлар хизмати 5 август куни хабар тарқатди.

Хабарда айтилишича, 2 август куни тушдан кейин Москва метросининг “Белорусская” станциясида ўзбекистонлик 40 ёшли Норқобилов ярадор ҳолда топилган. Жабрланувчи элетропоездда унга номаълум шахс пичоқ билан бир неча бор ҳужум қилиб, қочиб кетганини айтган. Жабрланувчи касалхонага ётқизилган.

"Шу куни кечга яқин Москванинг Шимоли-Ғарбий туманида мухожирга ҳужум қилган 30 ёшли Михаил Н. қўлга олинди. У ҳужум пайтида маст бўлганини ва мухожирга нисбатан кутилмаганда шахсий ғараз пайдо бўлганини айтган", деб ёзади Марказий Осиё янгиликлар хизмати.

Ҳужумчи саккиз йилга озодликдан маҳрум этилиши мумкинлиги айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG