Линклар

Ўзбекистонда қўлга олинган тожик чўпонлари ватанига қайтарилди


Ўзбекистон Тожикистонга давлат чегарасини бузганликда айбланиб қўлга олинган 5 тожик чўпони ҳамда 2975 бош чорва молини қайтариб берди.

Ўзбекистон чегара хизматининг 5 август куни билдиришича, тожикистонлик чўпонлар ўтган ҳафта қўлга олинган. Уларни ватанига қайтариш юзасидан 31 июль ва 1 август кунлари Тожикистон чегарачилари билан музокаралар ўтказилган.

Тожикистон томони бундан буён чегарани бузиб ўтиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида чегара олди ҳудудларида аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориш ниятини билдирган.

Ўзбекистон-Тожикистон чегарасининг узунлиги 1100 километрни ташкил қилади.

XS
SM
MD
LG