Линклар

Молдова ҳукумати Москвани айримачи Приднестровье ўлкасидан рус ҳарбийларини олиб чиқиб кетишга чақирди.

Молдова Ташқи ишлар вазирлигининг 5 августда Россияга жўнатган баёнотида айтилишича, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг 1999 йилдаги саммитида қабул қилинган қарорга асосан Москва Приднестровьедан 1500 аскари ва ҳарбий техникасини олиб чиқиб кетиши шарт.

Москва 4 август куни Молдова ва Украина ҳукуматларини Россия қўшинларининг Приднестровьега ўтиш йўлларини тўсиб қўйганликда айблаган эди.

Приднестровье 1990 йилда Молдовадан ажралиб чиққан ва тан олинмаган ҳудуддир. Приднестровье айирмачилари билан Молдова қўшинлари ўртасида 1992 йилда бўлган жангларда 1500 одам ҳалок бўлган эди.

XS
SM
MD
LG