Линклар

logo-print

АҚШ Мудофаа вазирлиги 5 август куни Кобул ғарбида жойлашган ҳарбий базада Қўшма Штатлар генерали ўлдирилганини тасдиқлади.

Вазирликнинг билдиришича, генерал - майор Гарольд Грин ҳарбий базада афғон аскари кийимидаги шахс автоматдан ҳорижий ҳарбийларга қарата узган ўқдан ҳалок бўлган. 2001 йилда АҚШ Афғонистонда аксилтеррор амалиётларини бошлаганидан бери биринчи марта бу каби юоқри даражали ҳарбий ҳалок бўлмоқда.

Ҳужум қилган шахс афғон ҳарбийси экани аниқланган. Ҳужумчи отишма пайтида ўлдирилган. Отишмада коалиция кучларининг 15, Афғонистоннинг уч ҳарбийси ҳам яраланган.

XS
SM
MD
LG