Линклар

БМТ Украинадаги гуманитар вазиятдан ташвиш билдирди


БМТ гуманитар агентлиги раҳбари Жон Жинг (чапда) Хавфсизлик кенгашида нутқ сўзламоқда.

БМТ гуманитар агентлиги раҳбари Жон Жинг (чапда) Хавфсизлик кенгашида нутқ сўзламоқда.

БМТ Украина шарқидаги гуманитар вазият ёмонлашаётганидан ташвиш билдирди, айни пайтда БМТ Хавфсизлик кенгашининг айрим аъзолари Россияни бўҳронни кучайтираётганликда айблади.

БМТ Хавфсизлик кенгашининг сешанба куни ўтган шошилинч йиғилишида ташкилотнинг гуманитар агентлиги раҳбари Жон Жинг украин қўшинлари ва айирмачилар ўртасида жанглар бораётган ҳудудларда сув ва электр қуввати таъминоти издан чиққани, тинч фуқаролар ва жангларда иштирок этган 1350 одам ҳалок бўлгани ҳақида маълумот берди.

БМТнинг Қочқинлар бўйича Олий комиссарлигининг билдиришича, Украина шарқида 285 минг одам уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлган.

Хавфсизлик кенгаши аъзоларидан Британия ва АҚШ Россиянинг айримачиларни қўллаб-қувватлаш сиёсати Украинадаги бўҳронни чуқурлаштираётган омил бўлаётганини даъво қилди.

Россиянинг БМТдаги элчиси Виталий Чуркин Луганск ва Донецкда вазият ўта “ҳалокатли” эканини айтиб, мазкур ҳудудларга Халқаро Қизил Хоч кўмагида инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш таклифини киритди. Бироқ Украинанинг БМТдаги вакили ўринбосари Александр Павличенко бу таклифга қарши чиқди. Унга кўра, Украинадаги вазият жиддий, бироқ гуманитар инқироз даражасига етган эмас.

XS
SM
MD
LG