Линклар

logo-print

Янги ўқув йилидан олий ўқув юртларидаги контракт пули яна оширилди


Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 2014/2015 ўқув йили учун олий таълим муассасаларида таълим йўналишлари ва мутахассисликлар бўйича битта талабани бир йиллик ўқитиш қиймати тасдиқланди.

1 сентябрдан бошлаб бакалавриат таълим йўналишлари бўйича контракт миқдори 5,050,000 сўмдан 7,450,000 сўмгача этиб белгиланган.

Ўтган ўқув йилида энг қиммат контракт миқдори халқаро муносабатлар¸ жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар йўналиши бўйича 6 миллион 750 минг сўмни ташкил этгани инобатга олинса¸ бу йилги контракт пулининг 700 000 сўмга ошгани кўрилади.

Магистратура таълим йўналишлари бўйича энг қиммат контракт миқдори эса ўтган йилги 7 миллион 420 минг сўмдан 8 миллион 190 мингга чиқарилди.

XS
SM
MD
LG