Линклар

Хиросимага атом бомбаси ташланганига 69 йил тўлди


Хиросимада хотира маросими.

Хиросимада хотира маросими.

Хиросимага атом бомбаси ташланганининг 69 йиллигига бағишланган маросимда сўзга чиққан шаҳар мэри Казуми Мацуи АҚШ ва бошқа йирик давлат раҳбарларини Хиросимага келиб¸ ядровий бомба ҳужуми оқибатларини ўз кўзлари билан кўришга чақирди.

Иккинчи жаҳон уруши ниҳоясида АҚШ учқичлари Хиросима¸ уч кун ўтиб Нагасаки шаҳарларига атом бомбаси ташлагани оқибатида жами 210 минг одам нобуд бўлган эди.

Бугун бутун Япония бўйлаб қурбонлар хотирасига махсус маросимлар ўтказилди¸ Бош вазир Синзо Аби жаҳонда бундай даҳшатли ҳужумни бошдан кечирган ягона давлат сифатида Япония бу оммавий қирғин қуролининг йўқ қилинишига эришиши лозимлигини билдирди.

Хиросима ва Нагасакига атом бомбаси ташлаганига 69 йил тўлиши арафасида 28 июль куни Хиросимага бу бомбани ташлаган Америка учқичи экипажининг сўнгги аъзоси Теодор Ван Кирк вафот этди.

XS
SM
MD
LG