Линклар

Хитой корпорацияси Ўзбекистон темир йўллари билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


Техника Импорт-экспорти бўйича Хитой корпорацияси Ўзбекистон темир йўллари билан Қарши-Термиз йўналишини электрлашитириш бўйича 50 миллион долларлик шартнома имзолади¸ деб хабар тарқатди ўзбек ширкатига манбага таяниб РИА Новости агентлиги.

Мазкур шартномага кўра¸ Хитой томони лойиҳа учун лозим асбоб-ускуна етказиб беради.

Хитой ширкати яқинда Ўзбекистон темир йўллари билан Мароканд-Қарши йўналишини электрлаштириш бўйича 45 миллион долларлик шартнома имзолаган эди.

Умумий узунлиги 465 километр бўлган жанубий темир йўлларни электрлаштириш режаси 2012 йилда қабул қилинган ва олти йиллик бу лойиҳага Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги 220 миллион¸ Осиë тараққиëт банки 100 миллион доллар кредит ажратган.

Ўзбекистондаги 4185 километрлик темир йўлларнинг 1000 километрга яқини охирги етти йил ичида электрлаштирилган.

Ўзбекистон ичкарисидаги юкларнинг 60 фоизга яқини темир йўл орқали ташилади.

XS
SM
MD
LG