Линклар

logo-print

Бан Ки-мун Исроилнинг Ғазодаги БМТ мактабларига ҳужумини кескин қоралади


Исроилнинг Жабайладаги БМТ мактабига қилган ҳужумидан кейинги манзара.

Исроилнинг Жабайладаги БМТ мактабига қилган ҳужумидан кейинги манзара.

Ню-Йоркда БМТ Бош ассамблеясининг Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳарбий амалиëтлари муҳокамасига бағишланган йиғинида сўзлаган БМТ Бош котиби Бан Ки-мун¸ “Ғазо¸ Ғарбий соҳил¸ шунингдек Исроилдагиларнинг маънисиз азоб-уқубатларини тамоман тугатиш фурсати келганини” таъкидлади ва можарога тортилган томонларни музокаралар столига қайтишга ундади.

Исроилнинг Ғазодаги БМТ назоратидаги ҳудудлар¸ хусусан¸ мактабларга қилган ҳужумларини кескин қоралаган Бан Ки-мун¸ бу ҳужумларни “ҳаддан ошиш¸ қабул қилиб бўлмас ва оқлаб бўлмайдиган” дея баҳолади:

- Ҳарбий ҳаракатларга оид фаразнинг ўзигина минглаб бегуноҳ одам ҳаëт ва хавфсизлигини таҳдид остида қолдиришга асос бўла олмайди. Халқаро гуманитар қонунлар бегуноҳ тинч аҳоли яшовчи ҳудуд ва объектлар¸ хусусан БМТ ходимлари ва муассасаларининг уруш амалиëтларидан ҳимояланганини таъкидлаб турибди. БМТ байроғи ҳурматланиши ва бу ердан жон сақлаëтганлар ҳаëти дахлсизлиги кафолатланиши шарт. Бу қонунларни бузганлар эса адолат олдидда жавобгарликка тортилиши лозим¸ деди Бан Ки-мун жумладан.

5 август куни уч кунлик ўзаро ўт ўчмаслик битими ижросини бошлаган ҲАМАС ва Исроил вакиллари бугун Қоҳирада Миср ҳукумати воситачилигида музокара бошлади.

Ҳозирча томонларнинг музокараларда бирор муросага яқинлашганига оид маълумот йўқ.

XS
SM
MD
LG