Линклар

logo-print

Марказий Осиёдан Россияга бораётган меҳнат муҳожирлари сони сўнгги пайтда 26 фоизга камайди.

Россия Федерал миграция хизмати раҳбари Константин Ромодановский 6 август куни Бош прокуратурада ўтказилган йиғилишда муҳожирлар сонининг камайишига миграция қонунчилигини бузганлик учун жавобгарликнинг кучайтирилиши сабаб бўлганини айтган.

Федерал миграция хизмати раҳбарининг айтишича, Россияда бўлиш қоидаларининг бузилиши 25 фоизга камайган, қонунан ишлайдиган хорижлик фуқаролар сони эса 40 фоизга ортган.

Жорий йилнинг биринчи ярмида ишлаш истагидаги хорижликларга 1,5 миллионта патент берилган, бу Россия бюджетига 10 миллиард рублга яқин даромад келтирган.

XS
SM
MD
LG