Линклар

logo-print

Қирғиз депутатининг яҳудий байроғини йиртгани Исроил норозилигига сабаб бўлди


Турсунбой Бакир ўғли.

Турсунбой Бакир ўғли.

Исроилнинг Остонадаги элчихонаси Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлигига норозлик нотаси жўнатди.

Исроилнинг Қозоғистон ва Қирғизистондаги элчиси Эли Тасманга кўра, бунга қирғиз парламенти депутати Турсунбой Бакир ўғли томонидан 4 август куни Ғазодаги воқеаларга норозилик сифатида Исроил байроғининг намойишкорона йиртиб ташлангани сабаб бўлган. Исроил нотасида Турсунбой Бакир ўғлини жазолаш талаб қилинади.

Исроил элчиси бундан беш йил аввал ҳам Турсунбой Бакир ўғли Исроил байроғига намойишкорона ўт қўйганини эслатиб, бундай ҳаракат қонунга зид эканини таъкидлаган.

Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳоизрча бу борада муносабат билдиргани йўқ.

XS
SM
MD
LG